«боёвут тумани» тегли мақолалар


Сирдарёда $3 минг эвазига ТИҚХМИ Қарши филиали дипломини олиб бермоқчи бўлган фуқаролар ушланди
9 сентябрь 2022, 20:05

Сирдарёда $3 минг эвазига ТИҚХМИ Қарши филиали дипломини олиб бермоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Боёвут туманида икки фуқаро Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериш учун 3 минг доллар олган вақтида ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Сирдарёда йўлларни таъмирлашда 1,5 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
23 июн 2022, 09:52

Сирдарёда йўлларни таъмирлашда 1,5 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди

Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари йўл инфратузилмаларини таъмирлашда қўшиб ёзиш орқали 1,5 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда. Корхона мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими осилган ҳолда топилди
22 июн 2022, 15:24

Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими осилган ҳолда топилди

Сирдарё вилояти Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими иш жойида осилган ҳолда топилди. У қимор ўйинида ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

«Кенгаш раиси ҳокимдан кучли бўлиши керак». Боёвут тумани ҳокими кенгаш раислигини депутатларга топширди
8 феврал 2022, 09:38

«Кенгаш раиси ҳокимдан кучли бўлиши керак». Боёвут тумани ҳокими кенгаш раислигини депутатларга топширди

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида тажриба тариқасида ҳокимнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақоми бекор қилинмоқда. «30 та депутат ичидан кенгаш раиси сайланади. У мени бошқарадида энди… Бир умрлик орзуйим шу», — деди Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова. Унинг сўзларига кўра, доимий ишловчи депутат ва сенаторлар фаолият йўлга қўйилади, уларга ойлик маош тўланади. Энди ҳоким ўзига эмас, балки кенгаш олдида ҳисобот беради.

Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат берди
4 октябр 2021, 20:01

Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат берди

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова бир куннинг ўзида (4 октябрь) 866 туп дарахтни кесишга оид 12 та қарорни имзолади. Дарахтлар зараркунандалар ва иқлим таъсири оқибатида қуриб қолгани сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва Давлат экология қўмитаси муносабат билдирди.

Боёвут тумани ҳокими ўринбосари Саодат Мирзаева вафот этди
6 сентябрь 2021, 12:09

Боёвут тумани ҳокими ўринбосари Саодат Мирзаева вафот этди

Боёвут тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг ўринбосари Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. У мазкур лавозимда 2020 йил 26 июндан бери ишлаб келаётган эди.

Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди
18 март 2021, 13:36

Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кучли шамол эсиши оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди. Бир неча маҳаллаларда электр таъминоти узилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг